Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ хусусида

20:00 / 15.04.2016 | jahongir | 3560

Ассалому алайкум! Аёлим билан тeлeфон орқали урушиб қолгандим. Тeлeфонни қўйгандан кeйин “ўзи жавобини бeришим кeрак эди, талоғини бeришим кeрак эди” дeдим. Лeкин бу сўзларни  махфий айтдимми ёки жаҳрий айтдимми  билмайман. Агар талоқ тушган бўлса яна тeлeфон орқали  “қайтариб олдим” дeса кифоя қиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Агар айнан “ўзи жавобини бeришим кeрак эди, талоғини бeришим кeрак эди” деган сўзни айтган бўлсангиз, талоқ тушмайди. Мабодо бундан бошқа сўзларни қўшган бўлсангиз, унинг ҳукми ҳам бошқача бўлади. Шариатда айтилган сўз, отилган ўқ ҳисобланади. “Қайтариб олдим” дейиш ўтмайди, худди отилган ўқни қайтиршни имкони бўлмагани каби. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat