Ассалому алайкум! Мен ҳозир Кореяда ишлаябман. Бу ерда ҳозир бир ўйин ташкиллаштирилди яъни бир хил ном(исм) билан номланадигон 4та шахарда жойлашган ошхоналарни бирида овқатланиб телефон номерини ёзиб қолдирса тўпланган телефон номерларидан фақат 5 тасига ютуқ совғалари топширилади. Энг қизиғи 1-ўрин ғолибига автомобил ваъда қилинган. Шу ўйинда иштирок этиш қимор эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ўйинни ташкил қилгандан сўранглар, у ўйин мақсадида овқатларни нархига қўшимча нарх қўшилганми ёки йўқми. Агар қўшилган бўлса қиморга киради, қўшилмаган бўлса қиморга кирмайди. Валлоҳу аълам!