Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишдаги муаммолар

23:40 / 18.05.2023 | Vector UVD | 446

Ассалому алайкум! Мен бир ишхонада кадрлик лавозимида 3 йилдан буён ишлаб келаман. Ўша корхонада одатда ҳужжатлар ва буйруқлар билан ишлайман. Адлия томонидан бизга буйруқ чиқариш тизими ҳам жорий этилди. Яъни ҳар битта буйруқ билан шуғулланишни бизга юклатишди. Корхона директоримиз томонидан буюрилаётган ишларни бажараман. Шу жумладан бир ҳодиса бўлдики, бир ҳодимимизнинг онасига духтирнинг ёлғон қўшиб ёзиб берган қоғозлари орқали моддий ёрдам олиб беришимни айтишди. Бошида 2-3 марта бу нарсага кўндим, яъни ростдан ҳам касал бўлса керак деб ўйлагандим, аммо бу нарса ёлғон эканини яқинда билиб қолдим. Улар шунчаки духтирнинг ташхис қоғозини маълум сумма эваизга олишар экан. Энди шу жойда ишлашим, лозимми? Ёки ишдан бўшаб кетайми? Бундай ҳолатларда гуноҳига шерик бўлиб қолишдан қўрқяпман. Уларга икки-уч марта айтдим бу иш нотўғрилиги ҳақида аммо духтир беряптика деб ўзларини алдашдан бошқага ўтмаяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиздек ҳалол ва ҳаромни фарқига борадиган, ёлғондан ҳазар қилиб, қинғирликка кўз юмиб юбормайдиган кишилар борлиги учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Сиз ўша ишда ишлашда давом этинг. Тўғриликни лозим тутинг. Қўл остингиздан бирорта ҳам ноҳақ буйруқ ёки сохта ҳужжат чиқиб кетмасин. Ҳақдор бўлмай туриб ёлғон йўл билан олган пуллари уларга ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat