Ассалому алайкум! Ҳаммомга кафел тергандим босиб бўлмайди, жунуб бўлиб қолган эдим. Ювинишга сув бор, лекин жой йўқ. Мен таямум қилиб кейин тахорат олиб хуфтонни ва таровехни ўқидим. Бу қилган ишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилиш керак эди. Мусулмон битта ғуслни имконини тополмайдиган даражада ношуд бўлмаслиги керак. Ўша хуфтонни қазосини ўқинг. Валлоҳу аълам!