Ассалому алайкум.Дунёга келган инсон ҳаётининг охиригача бирон-бир касб қилиб ёки мансаб ва мартабага етишиб, яшаб ўтади.Масалан: кимдир одил раҳбар ёки қози, олим, ҳалол тижоратчи, қўли очиқ бой, қори ёки шаҳид бўлиб, ёҳуд оддий бўлса ҳам, ўзининг имконияти даражасида ҳалол касб қилиб ўтадиган кишилар.Уларнинг ҳар бири Аллоҳ айтганидек шу йўлда яшаб ўтса, охиратда ўзларига яраша муносиб даражаларга эришади. Лекин бир киши учун бир вақтнинг ўзида юқоридагиларнинг ҳаётини яшаб ўтишнинг имкони йўқ. Ҳар кимнинг тақдири, имконияти ва қудрати турлича, умуман айтганда, ҳаёт йўли фарқли бўлади.Саволим шуки, ўзи биттагина берилган умрда шулар эришадиган даража ва мукофотларга ҳам лойиқ бўлиш учун қандай яшаб ўтиш керак?Раҳмат.