Ассалому алайкум! Университетлардаги баъзи ҳолатларни кўриб, қуйидаги саволларга жавоб олишни истадим. Мен Университетда ўқийман, агар мени олдимга бирон-бир талаба келиб, унга қайсидир фандан топшириқни бажаришда ёрдам беришимни сўраса ва мен у талабага топшириқларини бажариб, фандан ўтишига ёрдам берсам, кейин эса у талаба ўз ихтиёри билан "менга ёрдам бердингиз, манна бу пулни олинг" деб менга пул берса. У пул мен учун ҳалолми?
2. Агар юқоридаги ҳолат такрорланиб, мендан ёрдам сўраган талабага "топшириқларнгизни бажаришда ёрдам беришим учун менга фалонча пул берасиз" десам, кейин у талаба рози бўлиб менга пул берса. Бундай холда олган пулим ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Институт талабига биноан у қилиш керак бўлган ишни сиз қилиб берсангиз жоиз эмас.
2). Репетиторлик қилсангиз ҳақ олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!