- Ва алайкум ассалом! Фиқҳда қоида бўлиб, унда “Олиш ҳаром бўлган нарсани ўзга олиши ҳам ҳаром. Масалан бировнинг нарсасини ўғирлаш ҳаром, ўғирланганини билиб туриб уни ўғридан олиш ҳам ҳаром”. Бошқа нарсалар ҳам шунинг остига кираверади. Масалан пора, фоизга пул, бировнинг мулкини тортиб олиш, шариат ҳаром қилган нарсаларни сотиб топилган мол-мулклар, зино каби ҳаром йўллар билан пул топиш ва уларни шу йўллар билан топилганини билиб туриб олиш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!