Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фақиҳ ва обид киши ҳақида

23:18 / 05.10.2023 | Fotima | 363

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: "Аллоҳга қилинган ибодатларнинг энг улуғи динда фақиҳ бўлишдир. Бир нафар фақиҳ олим шайтон учун минг нафар обиддан қўрқинчилироқдир. Ҳар нарсанинг асос-устуни бўлгани каби, бу диннинг ҳам устуни бор. У фиқҳдир" деганлар. Саволим шуки: ҳадисдаги фақиҳ ва обид киши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фақиҳ - шариат буйруғи билан нафс ва шайтон иғвоси ўртасини ажрата оладиган олимдир. Обид деганда эса буларнинг фарқига бора олмайдиган, илмдан насибаси оз лекин ибодатга зўр берган инсон назарда тутилган. Ушбу ривоятда фақиҳнинг обиддан устун кўрилиши боиси шундаки, фақиҳ шайтоннинг ҳийлаларига учмайди, у ҳар қанча шаҳватларни инсонларнинг қалбида зийнатлаб кўрсатиб ҳавои нафс эшикларини очиб юборишга ҳаракат қилсада у инсонларни бундан огоҳлантириб, уларни яхшиликка буюришда бардавом бўлаверади. Обид эса ибодат қила туриб шаҳватлар ботқоғига ботиб бораётгани ўзи билмай қолиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat