Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пандемия холати тўғрисида хадис борми

18:57 / 21 август | panda bear | 260

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. Биламизки касддан хадис хусусида ёлгон тукиш огир гунох. Ижтимоий тармокларда бир видео ролик куриб колдим. Унда хозирги пандемия холати хусусида гап боради: "Хазрати Али розияллоху анху шундай дедилар: " Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бир куни шу сузларни айтдилар. 13та амал бор умматим шу амалларни килишни бошлаганда уларни бошига буюк бало келиши вожиб булади. Пайгамбаримиз бирма бир санаб чикдилар 1 Ганимат -яъни пул факирларга етиб бормастан факат бойларни кулида юрганда. 2 Омонат ганиматдан куриниб унга хийёнат килинганда 3 Закот ибодатдай куринмай, пулим кам булиб колади деб берилмаганда 4 Эркак исроф ва харом ишларда хотинига итоат килганда 5 Онага карши итоатсизлик килинганда 6 Дустларга яхшилик килиниб отага дук пуписа килинганда 7 Масжидларда овозлар баланд булиб жанжаллар булганда 8 Харомдан тортинмайдиган бошликлар купайганда 9 Одамни ёмонлигидан куркиб хурмат килинганда 10 Хамр турли хил номлар билан купайиб ичилганда 11 Эркаклар ипак куйлак кийганда 12 Кушикчи аёллар купайиб зинога мойил килувчи мусика асбоблари купайганда 13 Олдинги утган солих инсонларни масхара килиб уларга лаънат укилганда. Шу 13 амал килинганда Аллох инсониятга бало юборади, ва тоза хавони захарлаб турли хил кассаллар пайдо булади. Шу 13 амални килинганини курганингиздан сунг Аллохни балосини кутинг. Сунг кийёмат аломатлари кетма кет келишни бошлайди." Бошида эшитиб куркиб кеттим. Кегин шубхали, куринди. Шу мазмунда хадис борми? Тулик матни билан келтирсангиз. Имкон булса телеграмм каналингизга чикаринг илтимос. Бошкалар хам тугри маълумотга эга булсинлар


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айни сиз айтгандек ҳадисни билмаймиз. Аммо қуйидагидек ҳадис бор экан. 

عن علي  رضي الله عنه  ما نصه: حدثنا صالح بن عبد الله الترمذي، حدثنا الفرج بن فضالة أبو فضالة الشامي، عن يحيى بن سعيد، عن محمد بن عمر بن علي، عن علي بن أبي طالب - رضي الله عنه - قال: قال رسول الله  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  إذا فعلت أمتي خمس عشرة خصلة حل بها البلاء"، فقيل: وما هن يا رسول الله؟ قال: "إذا كان المَغْنَمُ دُولًا، والأمانة مغنمًا، والزكاة مغرمًا، وأطاع الرجلُ زوجته، وعقَّ أمه، وبرَّ صديقه، وجفا أباه، وارتفعت الأصوات في المساجد، وكان زعيمُ القوم أرذلَهم، وأُكرم الرجل مخافة شره، وشُربت الخمور، ولُبس الحرير، واتخذت القَيْنات والمعازف، ولعن آخرُ هذه الأمة أولها، فليرتقبوا عند ذلك ريحًا حمراء، أو خسفًا، ومسخًا". قال أبو عيسى: هذا حديث غريب، لا نعرفه من حديث علي ابن أبي طالب إلا من هذا الوجه، ولا نعلم أحدًا رواه عن يحيى بن سعيد الأنصاري غير الفرج بن فضالة، والفرج بن فضالة قد تكلم فيه بعض أهل الحديث وضعفه من قبل حفظه، وقد رواه عنه وكيع وغير واحد من الأئمة. )). اهـ.  روى الترمذي في آخر جامعه، في كتاب الفتن
وهو بهذا السند ضعيف لعلتين: إحداهما: ضعف فرج المذكور؛ كما ذكر المؤلف، وقد جزم الحافظ في التقريب بضعفه، ونقل في تهذيب التهذيب ضعفه عن جماعة من الأئمة، ونقل عن البرقاني أنه سأل الدارقطني رحمه الله عن حديثه هذا، فقال: باطل. والعلة الثانية: انقطاعه، لأن محمد بن عمر بن علي رحمه الله لم يسمع من جده علي - رضي الله عنه - ولم يدرك زمانه؛ كما يعلم ذلك من تهذيب التهذيب والتقريب، والله ولي التوفيق
 

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматим ўн бешта ишни қилса, улар балога гирифтор бўлишади», дедилар. «Улар нималар эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот шундай дедилар: «Ўлжа (омма қолиб) хосларгагина тарқатилса, омонат ўлжага айланса, закот (Аллоҳнинг розилиги учун эмас) солиқ сифатида бериладиган бўлса, киши аёлига итоат қилиб, онасига оқ бўлса, дўстига яхшилик қилиб, отасига жафо қилса, масжидларда овозлар кўтарилса, қавмга раҳбар уларнинг энг пасткаши бўлса, кишининг ёмонлигидан қўрқиб, унга саҳоват кўрсатилса, хамрлар ичилса, ҳарир - ипаклар кийилса, кўшиқчи чўрилар ва чолғу асбобларидан фойдаланилса, умматнинг охири аввал ўтганларини лаънатласа ана ўшанда вайрон қилувчи шамол ёки ер ютиш ва масх - бошқа хилқатга ўзгартирилишни кутаверишсин». 
Имом Термизи ривоят қилган.
Имом Термизий бу ҳадис хусусида шундай деганлар: «Бу ғариб ҳадисдир. Фақат шу йўлдангина Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. (Ровий) Яҳё ибн Саъид Ансорийдан Фараж ибн Фузоладан бошқа ровий ривоят қилмаган. Айрим аҳли ҳадислар Фараж ибн Фузолани ҳифзи (хотираси) зайиф, деганлар. Ундан Вакиъ ва бир қанча имомлар ривоят қилишган». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat