Ассалому алайкум! Сизлардан бир масалада маслаҳат сўраш учун мурожат қиляпман. Мени ота-онам олдинлари намоз ўқиб яхши амаллар қилишарди, ҳозир намоз ҳам ўқимайдилар бизни қуръон ва шайхимизнинг китобларини ўқишимизга ҳам қарши бўлиб қолдилар. Барча китобларимизни ва ҳатто қуръонни ҳам олиб қўйиб уларни ўқишни ман қилишди. Агар ўқиб ўтирганимизни кўриб қолишса сўкиб, қарғаб, урадиган бўлишди. Маслаҳат берсанггиз, тўғри йўлни кўрсатсанггиз.
– Ва алайкум ассалом! Ҳақларига кўпроқ дуо қилинг. Уларга кўрсатмасдан қилаверинг. Валлоҳу аълам!