Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ можароси

03:06 / 24.09.2021 | Doniyor | 1246

Ассалому алайкум! Бир аёл эри уйига хафталаб келмасди, кайнотаси бу дунёни тарк этган, кайнонаси бегона эркакларни уйига олиб келиб улар билан майишат киларди, аёлни эри еса уйга келмаганлигидан аёли ўз шани ёмон отлик булмаслик учун эрига бу холатни тушунтирса эри била туриб чора кўрмас эди. Аёл эрига шу гапларни айтгани учун кайнонаси ўрталарида зиддият келиб чикарди. Аёл бу холатда эри билан ажрашишни ихтиёр килиб уйига келди ва улар конуний ажрашишди . Эри аёлга карата ўзинг шуни хохладинг дея ажримга кўл кўйиб ажрашишган. Бу холатга уч ëки тўрт йил бўлди. Аёл бошка инсон билан оила куриши мумкинми. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ажрашаётганда “қайта яшамасликка розимисиз” деган “Ҳа” деганми? «ўзинг шуни хохладинг» бу гапидан мақсади талоқ бўлса талоқ тушган. Агар талоқ ёки талоққа далолат қилувчи бирор гап айтилмаган бўлса орага талоқ тушмайди. Бу ҳолатда аёл ўша одамдан албатта талоғини олиши ва уч ҳайз кўриб поклангунича иддасини ўтириши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat