Ассалому алайкум! Хабарила бор пойтахтнинг чекка, кўримсиз, ҳилват жойларида гаражларни бузиб ташлагиб келинмоқда халигачон ! Шу тадбир асосида бизнинг зам гаражларимиз бузилиб кетди. Шахсан ўзимизнинг гараж турар жойимиздан сал узоқроқда жойлашган эди шу асосида уйга яқинроқ бир жойни хар хил чиқиндилардан тозалаб ўша жойга мошинани қойвотудим лекин у жой маники деб даво билганим йўқ ким ман йўқ пайтда мошинасини қойса ҳам розиман чунки у жой манга тегишли эмас кимга тегишли эканини ҳам билмайман ! Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган тўрт тоифа деган ҳадис ўқиб қолдим : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг куёвлари, аҳли байт аъзоси Али розияллоҳу анҳудан баъзи асҳоблари бир кун шундай савол сўради: Ҳазрат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли байтга бошқа одамларга ўргатмаган нарсаларни ўргатганми? Биз билмаган нарсалар ҳам бормики хоссатан сизларга ўргатилган. Агар бўлса биз билан бўлишсангиз? Али розияллоҳу анҳу жавоб бердилар: Йўқ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг ўзимизга алоҳида бирор нарса ўргатмаганлар. Оммага нимани етказган бўлса, биз ҳам ўшани биламиз холос. Илло, мана бу қиличим қинида сақлаб юрган бир саҳифа бор. Ўшанда ёзилган нарсаларни сизларга айтиб бераман:
لعن الله من ذبح لغير الله، لعن الله من سرق منار الارض، لعن الله من لعن والديه، لعن الله من آوى محدثا
1. Аллоҳ таолодан бошқасига атаб жонлиқ сўйганларни Аллоҳ лаънатлади! 2. Ўзига тегишли бўлмаган ерни ўзлаштириб олганларни Аллоҳ лаънатлади! 3. Ота-онасини лаънатлаганларни Аллоҳ лаънатлади! 4. Динда янгилик пайдо қилганга жой берганни Аллоҳ лаънатлади! Имом Бухорий ривояти. Шу мани ҳолатимда яъни қойвотган жойимга маники шу жой деб даъво қилмаятган бўлсам хам мошинани ўша жойга қўйсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қўйсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!