Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Почта хизмати

16:01 / 14.08.2021 | Abboś | 1291

Ассалому алайкум! Мен Америка-Ўзбекистон почтасида оператор бўлиб ишлайман. Бизга мижозлар почтада нима жўнатишаётганини олдиндан айтиб қўйишади. Баъзан алкогол қўшилган шоколад, ёки яна бошқа харом қилинган маҳсулотлар борлигини айтишади. Бундай жўнатмалар умумий жўнатмаларнинг 1/10 қисмидан ҳам камроқ, лекин барибир бор. Бундан ташқари баъзи турдаги буюмларга суғурта қиламиз (қийматдан 10% кўпроқ хақ олиб, зарар етса тўлалигича қоплаб берамиз, етмаса пул бизда қолади). Суғурта ҳам камдан кам қилинади. Мени шу нарсаларга кўнглим бироз ғаш, олган ойлигим ҳалолми? Ойлигимдан бир қисмини ишимнинг шу жойлари учун деб садақа берсам ёки яна бошқа нарса қилсам бўладими? Ёки ишлашим жоиз эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарса эканлигини билиб туриб олишингиз жоиз эмас. Агар бевосита шундай нарсаларни олмасангиз ишлашингиз жоиз. Суғурта масаласи ҳам шариатда жоиз эмас. Бизнинг тушунишимизча бу суғурта ихтиёрий экан. Бу турдаги суғуртага рухсат йўқ. Суғурта мажбурий бўлса, зарурат юзасидан рухсат бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat