Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муддатли тўловда рибо

10:27 / 28.10.2023 | Zohid | 959

Ассалому алайкум! Мен дастурчи бўлиб ишлайман. Ҳозирда бир дастур устида ишлаяпмиз. Дастуримиз дўкондаги товарларни муддатли тўловга сотишни электронлаштиради. Бирор товар нақтга 5 млн сўмга сотилса, 12 ойга шу товар 6 млн сўм қилиб бўлиб тўлашга берилади. Саволим шундан иборатки, мижоз 12 ой дан олдинроқ яъни 10 ой ёки 8 ойда тўлиқ тўламоқчи бўлса биз унга муддатидан олдин тўлагани учун маълум миқдора чегирма берамиз. Мисол учун 1 ой олдин тўласа 100 минг сўм 2 ой олдин тўласа 200 минг сўм. Шу манашу чегирма рибо бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳсулотнинг таннархига қанча устама қўйиб сотганини айтган бўлса муддатидан аввал тўлов қилгани учун чегирма қилиб бериши жоиз. Аммо буни шартномага киритиб қўйиш дуруст эмас. Таннархини айтмай сотган бўлса муддатидан аввал тўлов қилгани учун чегирма қилиб бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat