Ассалому алайкум! Турли жониворларни манзара учун, ёки тижорат учун рангли бўёқларга бўяш мумкинми? Масалан бугунги кунда жўжа ёки кабутарларни бўяшмоқда. Шуни ҳукмини билмоқчи эдик.
– Ва алайкум ассалом! Тиббий жиҳатдан бўёқларнинг жўжа жисмига зарари бўлса, зарарли нарсани сотгани учун сотувчи ҳам, бўятган ҳам гуноҳкор бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Валлоҳу аълам!