Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз муносабати

19:10 / 27.11.2022 | Шахбоз | 699

Ассалому алайкум! Мусофирчиликда иш жойимда ишлаёткан пайтм бир одам келиб уйига етиб олишга пул суради. Ман қайтариш шарти билан кассадан оббердим. У Аллоҳга қасам(Худо урсин) эртага қайтараман деди. Кейин ойлигимни кам олдим. Ҳозир ман ўша пулни кечиб юборсам кӯпроқ савоб оламанми ёки сӯраб олайми? Лекин у одамни таъйини йўқ, кейин у олдинам шунақа ишлар қиган экан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кечиб юборсангиз кўпроқ ажрга эга бўласиз.
Сиз ўша иш жойингиздан қандай лавозимда ишлайсиз? Кассадан пул олиб уни қарзга беришга ваколатингиз бормиди? Агар йўқ бўлса гарчи кейинчалик ойлигингиз ҳисобидан қоплаб берган бўлсангиз ҳам ўша аввалги қилган ишингиз учун гуноҳкор бўлгансиз. Ўзганинг пулини унинг изнисиз олиш жоиз эмас (кейинчалик ўрнини тўлдириб қўйса ҳам). Тавба қилинг ва истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat