Ассалому алайкум! Менга тоғам 3 милён пуп беришимни эвазига ўз меҳнати ҳақига олган ерини ярмига менга экин экишимга беришини айтди. У ер узоқлиги ва мени далада қарашга деҳқончиликга вақтим йўқлигини айтдим, тоғам “яхши ер 1 ярим тонна ҳосил беради, бегонага кетмасин ўзим экиб етиштираман ва сен донни дорисини олиб берасан ва пишганда уйимдан ҳосилни 1 тонна 500 кило қилиб олиб кетасан” деди. Мен унча қийналасиз 1 тонна 400 кг берсайиз розиман дедим ва пулни бердм. Рози бўлдим, чунки пул зарур ер ҳам яхши бўлса сенга бўлсин жиян деди. Бердим ва дори ва дон-дунини ҳам олиб бердим. Ҳосил пишди ва олиб келишга борганимизда шуни қоплаб олинглар деди, олдик торози йўқ экан. Уйда тортиб кўрдик 1 тонна чиқди, 400 кг кам. Тоғамга айтганимизда 400 кило қарзман деди ва мен ўйлаб қолдим бу ишим рибо бўлиб қолмадими? Қолган 400 килодан кечиб юборишим керакми, рибо қандай эканлигини оқибатларини билганимдан кейин шу ишим ҳақида ўйлаб қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Ёзганларингизга кўра, сиз ўша ерни ижарага олгансиз ва тоғангиз сизнинг ишчингиз бўлиб, экинингизни етиштириб берган бўлиб чиқмоқда. Агар шундай бўлса, тоғангиз сиздан қарз бўлмаслиги керак. Бу охирги ҳукм эмас. Тоғангизнинг сўзини ҳам эшитиш лозим. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга учраб, масалани батафсил баён қилинглар. Валлоҳу аълам!