Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасам каффорати

19:02 / 24.08.2020 | Murodjon | 1367

Ассалому алайкум! Домла 2-3ой олдин бир гуноҳ ишни қилмайман деб қасам ичган эдим яқинда билмасдан бузиб қўйдим. Энди каффоратини бермоқчиман, каффорати 10та мискинни таомлантириш экан шунчун ўзимнинг кунлик таомланишим тахминан 12000-15000 сўм шу суммани 10га кўпайтириб 150.000сўм қилиб бир ночор оилага берсам каффорат ўтадими. Бир қўшним бор эри йўқ боллари билан ўзи қолган аёл ишлайди(ёки шунга ўхшаш ночор оилаларга) шу суммани бир қилиб берсам ҳозирги карантин вақтида улар ҳам хурсанд бўб қолишармиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша оилада 10 киши бўлса бирданига беришингиз, 10 киши бўлмаса масалан 5 киши бўлса иккига бўлиб беринг. Чунки 10 кишилик таомни 5 кишига бирданига берсангиз, беш кишини таомлантирган бўласиз. 10 кишиликни 10 кишига берсангиз ўн кишини таомлантирган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat