Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дилозорликмасми?

08:27 / 22.08.2020 | Nigina | 1535

Ассалому алайкум! Саволим балким кимгадир ёқмас лекин.. Қалбимиз Аллоҳга қачон қай тарзда очилади уни фақат Аллоҳ билади.. Хар бир инсон қалбида нима борлигиниям Аллоҳ билади.. Инсон қалбини билмаган холда дилозорли қилиб ранжитиш нотўғри иш.. Ислом энг мукаммал энг соф ва энг чиройли динлигига бошқа диндилаям тан беришади.. Лекин кўча куйда узоқ яқин таниш билиш қариндошла яқинла орасида шариатдан исломдан кимдир гап очиб қоганда "домлани ёқмен" "домлали қима" "дўппини еч" "кеча юргандиндинг, энди домлали қивосами" деган гаплардан инсони қалбига оғриқ туради.. Кими қиёмат кунида қанақа қисмат кутвотканини қилган амаллари учун қанақа хисоб китоб қилиши ёлғиз Аллоҳгина билган холда шу гапларни гапириш ўринлимикин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни тушунчаларингиз юз фойиз тўғри, лекин бу кимнидир шундай қил дейиши билан бўлиб қоладиган иш эмасда. Аста секинлик билан бўлади. Сиз ҳам ноумид бўлманг, ўзингиз камолот топишга ҳаркат қилинг сўнг ён атрофингизга тарқатишга ҳаракат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо. Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Бу уммат ниҳоят унумдор ерга ўхшайди. Аллоҳдан сўраб меҳнат қилинса ҳеч қачон зое кетмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat