Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Овқат қолдиғи ютиб юборилиши

17:09 / 27.09.2021 | Akbar Bobomurodov | 727

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф устозимизнинг Мўминнинг мерожи китобларида агар намоз пайтида одам озгина бўлса ҳам нарса ютиб юборса намози бузилади деганларини ўқидим. Мен аср намозини ўқиётганимда биринчи ракатда тишим орасидаги ушоқни ютиб юбордим. Кейин нима қилишимни билмай 4 ракат ўқиб тугатиб яна қайтадан ўқиб олдим. Шунақа ҳолатда нима қилишим керак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида намозни бузувчи амаллар бобида қуйидагича келади: 

Ейиш, ичиш.
Чунки бу икки иш кўп амалга киради. Бунда қасддан еб-ичдими ёки унутибми – фарқи йўқ. Тишининг орасига кириб қолган таомни еса, таом нўхатдан кичик бўлса, намози бузилмайди, агар нўхат билан тенг ёки катта бўлса, бузилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat