- У зот Аллоҳнинг Расулининг енгиллик тарафга айтган гапларини дарҳол қабул қилмай, бундан кўпига ҳам ярайман деганига пушаймон қилганлар. Дўстингизнинг айтганлари тўғри. Аммо рўза тутишда сиз қилган иш ҳам нотўғри эмас. Ундан ортиғига рухсат берилмаган.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳга энг маҳбуб рўза, Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир. Бир кун тутиб, бир кун очар эдилар. Аллоҳга энг маҳбуб намоз, Довуднинг намозидир. Кечанинг ярмида ухлаб, учдан бирида бедор бўлиб, олтидан бирида ухлар эдилар»-дедилар. Бешовлари ривоят қилган.Албатта, бу ҳадиси шарифда доимо нафл рўза тутиб, нафл намоз ўқишни ният қилган кишиларга тавсия бўлмоқда. Баъзи кишиларда кўпроқ нафл рўза тутишга ҳам истак, ҳам имкон бўлади. Ана шундоқ кишилар Довуд алайҳиссаломга ўхшаб бир кун тутиб, бир кун очсалар, жуда яхши бўлар экан. Бундан кўпи кўплик қилар экан.Шунингдек, баъзи кишиларда кўпроқ ва унумлироқ нафл намоз ўқишга истак ва имкон бўлади. Ана ўшандоқ кишилар кечанинг яримини ухлаб ўтказиб кейин туриб кечанинг учдан бирида бедор бўлиб нафл намоз ўқисалар, Бомдод намозига қолган олтидан бирида яна ухлаб олсалар яхши бўлади. Довуд алайҳиссалом шундоқ қилган эканлар. Аллоҳ таоло учун энг маҳбуб нафл рўза ва нафл намоз ана шундоқ бўлар экан. Бундан кўп қилишга урунган одам яхши қилган бўлмас экан.-