Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қора танлилар қаердан пайдо бўлган?

19:00 / 09.10.2023 | Бобир Салихов | 864

Ассалому алайкум! Қора танли инсонлар қаердан пайдо бўлган? Ёшлигимда эшитганларимни эсласам Нух а.с фарзандларини лаънатлаган деб эшитгандим шу тўғрими? Кизиги нега улар Африкадан айнан иссик мамлакатдан таркалган. Фан ва медицина буни климата караб организмнинг мостлашуви дейишади. Бундай олиб караса афроамериканецлар африкаликлардан фарк килади лекин бу даражада эмас яъни улар ок танлига айланмаган ва айланмайди хам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз эшитган “фарзандларини лаънатлаган” деган гап мутлақо нотўғри. Ҳадиси шарифларда бунинг сабаби уларнинг яратилишдаги тупроқда экани айтилган.

طبقات بني آدم 

БАНИ ОДАМНИНГ ТАБАҚАЛАРИ 

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ اللهَ خَلَقَ آدَمَ مِنْ قَبْضَةٍ قَبَضَهَا مِنْ جَمِيعِ الْأَرْضِ، فَجَاءَ بَنُو آدَمَ عَلَى قَدْرِ الْأَرْضِ، جَاءَ مِنْهُمْ الْأَحْمَرُ وَالْأَبْيَضُ وَالْأَسْوَدُ وَبَيْنَ ذَلِكَ، وَالسَّهْلُ وَالْحَزْنُ وَالْخَبِيثُ وَالطَّيِّبُ وَبَيْنَ ذَلِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ Одамни жамики ердан сиқимлаб олган бир ҳовуч(тупроқ)дан яратди. Бас, Бани Одам ўша ернинг миқдорича келдилар. Улардан қизили, оқи, қораси ва уларнинг орасидагилари бор. Осони, қийини, ифлоси, покизаси ва уларнинг орасидагилари бор», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّى بِنَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَوْمًا صَلَاةَ الْعَصْرِ، ثُمَّ قَامَ خَطِيبًا فَلَمْ يَدَعْ شَيْئًا يَكُونُ إِلَى قِيَامِ السَّاعَةِ إِلَّا أَخْبَرَنَا بِهِ، حَفِظَهُ مَنْ حَفِظَهُ وَنَسِيَهُ مَنْ نَسِيَهُ، وَكَانَ فِيمَا قَالَ: أَلَا إِنَّ بَنِي آدَمَ خُلِقُوا عَلَى طَبَقَاتٍ شَتَّى، فَمِنْهُمْ مَنْ يُولَدُ مُؤْمِنًا وَيَحْيَا مُؤْمِنًا وَيَمُوتُ مُؤْمِنًا، وَمِنْهُمْ مَنْ يُولَدُ كَافِرًا وَيَحْيَا كَافِرًا وَيَمُوتُ كَافِرًا، وَمِنْهُمْ مَنْ يُولَدُ مُؤْمِنًا وَيَحْيَا مُؤْمِنًا وَيَمُوتُ كَافِرًا، وَمِنْهُمْ مَنْ يُولَدُ كَافِرًا وَيَحْيَا كَافِرًا وَيَمُوتُ مُؤْمِنًا، أَلَا وَإِنَّ مِنْهُمُ الْبَطِيءَ الْغَضَبِ سَرِيعَ الْفَيْءِ، وَمِنْهُمْ سَرِيعُ الْغَضَبِ سَرِيعُ الْفَيْءِ فَتِلْكَ بِتِلْكَ، أَلَا وَإِنَّ مِنْهُمْ سَرِيعَ الْغَضَبِ بَطِيءَ الْفَيْءِ، أَلَا وَخَيْرُهُمْ بَطِيءُ الْغَضَبِ سَرِيعُ الْفَيْءِ، أَلَا وَشَرُّهُمْ سَرِيعُ الْغَضَبِ بَطِيءُ الْفَيْءِ، أَلَا وَإِنَّ مِنْهُمْ حَسَنَ الْقَضَاءِ حَسَنَ الطَّلَبِ، وَمِنْهُمْ سَيِّئُ الْقَضَاءِ حَسَنُ الطَّلَبِ فَتِلْكَ بِتِلْكَ، أَلَا وَإِنَّ مِنْهُمُ السَّيِّئَ الْقَضَاءِ السَّيِّئَ الطَّلَبِ، أَلَا وَخَيْرُهُمُ الْحَسَنُ الْقَضَاءِ الْحَسَنُ الطَّلَبِ، وَمِنْهُمْ حَسَنُ الْقَضَاءِ سَيِّئُ الطَّلَبِ فَتِلْكَ بِتِلْكَ، أَلَا وَشَرُّهُمْ سَيِّئُ الْقَضَاءِ سَيِّئُ الطَّلَبِ، أَلَا وَإِنَّ الْغَضَبَ جَمْرَةٌ فِي قَلْبِ ابْنِ آدَمَ، أَمَا رَأَيْتُمْ إِلَى حُمْرَةِ عَيْنَيْهِ وَانْتِفَاخِ أَوْدَاجِهِ، فَمَنْ أَحَسَّ بِشَيْءٍ مِنْ ذَلِكَ فَلْيَلْصَقْ بِالْأَرْضِ، قَالَ: وَجَعَلْنَا نَلْتَفِتُ إِلَى الشَّمْسِ هَلْ بَقِيَ مِنْهَا شَيْءٌ، فَقَالَ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: أَلَا إِنَّهُ لَمْ يَبْقَ مِنَ الدُّنْيَا فِيمَا مَضَى مِنْهَا إِلَّا كَمَا بَقِيَ مِنْ يَوْمِكُمْ هَذَا فِيمَا مَضَى مِنْهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي الْفِتَنِ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ 

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Аср намозини ўқиб бердилар. Сўнгра туриб, хутба қилдилар. Соат (Қиёмат) қоим бўлгунча бўладиган нарсалардан бирор нарсани қолдирмай, бизга хабарини бердилар. Ёдлаган ёдлаб қолди. Унутган унутиб юборди. У зот айтганлар ичида қуйидагилар бор эди: 
«Огоҳ бўлинглар! Бани Одам турли табақаларда яратилган. Бас, уларнинг мўмин туғилиб, мўмин яшаб, мўмин ўладиганлари бор. Уларнинг кофир туғилиб, кофир яшаб, кофир ўладиганлари бор. Уларнинг мўмин туғилиб, мўмин яшаб, кофир ўладиганлари бор. Уларнинг кофир туғилиб, кофир яшаб, мўмин ўладиганлари бор.
Билингки, уларнинг баъзилари ғазаби секин, қайтиши эса тез ва баъзилари ғазаби тез, қайтиши ҳам тездир. Ҳар тўкисда бир айб. Билингки, уларнинг ғазаби тез, қайтиши эса секинлари бор. Билингки, уларнинг энг яхшиси ғазаби секин, қайтиши тезларидир. Энг ёмони эса ғазаби тез, лекин қайтиши секинларидир.
Билингки, уларнинг яхши адо қиладиган ва яхши талаб қиладиганлари бор. Уларнинг ёмон адо қиладиган ва яхши талаб қиладиганлари бор. Ҳар тўкисда бир айб. Билингки, уларнинг ёмон адо қиладиган ва ёмон талаб қиладиганлари бор. Билингки, уларнинг яхшиси яхши адо қилиб, яхши талаб қиладиганларидир. Уларнинг яхши адо қилиб, ёмон талаб қиладиганлари бор. Ҳар тўкисда бир айб. Билингки, уларнинг ёмони ёмон адо қилиб, ёмон талаб қиладиганларидир.
Билингки, ғазаб одам боласи қалбидаги бир чўғдир. Унинг кўзлари қизаришини, томирлари бўртиб чиқишини кўрмайсизми? Кимки ўзида шу 
(нарса)лардан бирор нарсани ҳис қилса, ерга яқинлашсин», дедилар.Бас, биз қуёш ботиб кетмадимикан, деб аланглаб қарай бошладик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Билингки, дунёдан унинг ўтгани ўтиб, худди бугунги кунингизнинг ўтгани ўтиб қолганича қолди, холос», дедилар».

Термизий «Фитналар»да саҳиҳ санад ила ривоят қилган. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat