Ассалому алайкум! Аллоҳ Қуръони Каримда мархамат қилади «Албатта: «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри- устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар!». Устоз агарда инсон мусулмон бўлса аммо хаётида давомида кўп гунохлар қилса. Дангасалик сабаб намоз ўқимаса, рўза тутмаса, аммо Аллоҳга ширк келтирмай ўлса бу мўмин Қуръонда келтирилган хушхабардан бахраманд бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, намоз ўқимагани учун бошқа оятларда келган азобларни ҳам тотийди. Валлоҳу аълам!