Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, Аллоҳ сизлар сабаб менга анча илимларни ўргатди. Бу қилаётган хайрли ишларингизга Аллоҳ барака берсин ва сизларга ажрини кўпатириб берсин! Мени бир танишимга фоизга ишлаш ҳаромлигини айтган эдим у одам бунга ишонмади ва кейин у одамга шайх Ҳазратлари раҳматуллохи алайхни фатволарини кўрсатдим. У одам кейин билмадим фоиз ҳалолми ҳаромми лекин мен учун ҳалол деди. Шу гапидан сўнг мен у одамни динига путур етди деб айтдим. Энди хозир қўрқяпман, мен бир одам нохақ диндан қайти деб қўймадимми, мен у одамга зулм қилмадиммикан деб қўрқяпман. Устозлар мен тўғри айтмадимми?
Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Динига путур етади. Валлоҳу аълам!