- Менда бор маълумотларга қараганда ҳам рўмол тўғрисидаги кўп гапларни баъзилар ўзларича қилмоқда экан. Бир муддат илгари “Учтепа” туманида ҳокимят вакиллари, маҳалла раҳбарлари, имом домлалар ва бошқалар иштирокида мажлис бўлган. Ўша ерда девондан келган Ўткир деган вазифадор рўмол ҳақида бўлаётган гаплар нотўғри экани, юзини бутунлай тўсиб, нинзаларга ўхшаб олиш мумкин эмаслигини гапирибди. Бошқалардан сўрасам ҳам мазкур Ўткир деган президент девонидан келган одамнинг гапи тўғри, дейишди. Дуо қилиб туринглар, иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади.