Ассалому алайкум! Бўлажак аёлим олийгоҳда ўқийди. Тўйдан кейин ўқитмоқчи эмасман сабаби у ерда йигитлар қизлар аралаш ўқишади. Сабаби кимдир унга ҳаттоки кўз ташласа ҳам ичим ёниб кетади. Лекин у ўқишни ҳоҳлаяпти, ишламасам ҳам дипломим бўсин деяпти, ота онам ҳам уни ўқитишмоқчи лекин мен ҳоҳламаяпман. Шундай қилиб қарши бўлиб қолдим ҳаммага. Қилаёткан ишим тўғрими? Нотўғри бўлса маслаҳат беринг. Ҳеч тўғри томонини кўролмаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Сатр авратда бўлса ўқишига рухсат беринг. Валлоҳу аълам!