Ассалому алайкум! Динимизда келин қайнонасини чўмилтириш гунохми, қайнанасини ёшлари 85 дан ошган ўзларини холатлари чўмиладиган холатдамас, юромидила кучлари йўқ. Ўша келин араб тили дарсларга борарди, устози келинга сиз гунохга ботиб кетибсиз унақа қимен диб айтган у бувижонга қарашни бутунлай тўхтатиб қўйди, қизлари йўқ. Шу чўмилтирмаслиги қарамаслиги тўғрими у бувижон юромасалаям 5 махал ўзлари эмаклаб тохарат қилиб номозларини адо қиладилар?
– Ва алайкум ассалом! Чўмилтириб қўйса катта савобга эга бўлади. Мумкин эмас деган гап йўқ. Киндик остидан тизза остигача бўлган аъзоларига қараши ва қўл билан ушлаши жоиз эмас. Қайнонаси ўша аъзоларини ўзи ювишга ҳаракат қилсин ёки келин қалин қўлқоп кийиб, кўз ташламасдан ювсин. Валлоҳу аълам!