Ассалому алайкум! Бугунги кунда қалб ҳотиржамлигига эришиш учун жуда кўп маруза ва диний илмларга мурожат қилмоқдаман. Лекин турмуш синовлари қайнона овсинлар ўртасидиги гап сўзлардан жудаям чарчаб қолмоқдаман. Зикрни ўзи ёрдам бермаяпти. Заифлашиб стрессга тушиб қоладиган бўлганман. Бу оиламга фарзандларимга таъсир қилади албатта. Психология дарсларини эшитиб азгина ўзимда ҳотиржамликни ҳис қила бошладим. Аммо уларни баъзи тушунчали бизнинг эътиқодга тўғри келмаяпти. Саволим шуки Психосаматика ҳақида динимизда нималар дейилган? Яъни касалликлар асабийлашганимиздан келиб чиқадими ва уларни даволашда руҳиятни даволаш муҳимми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир мамлакат мутахассиси ёки ўша мамлакатларда таълим олган кишилар ўша мамлакатда кенг тарқалган динга боғлиқ психологияни ўргатишади. Масалан европа халқи таврот ва инжилга боғлаб, ҳиндлар кришна, рам каби ўзлари тўқиб олган таълимотларига асосан, хитойдагилар канфуси таълимотига асосланиб ўргатишади. Ислом уламолари Ислом таълимотига асосланиб психологиядан таълим беришади. Улар психологияни “Илмуннафс” деб аташади. Сиз қайси юртда таълим олган ва қайси динга боғлаб дарс ўтадиган кишида ўқийсиз? Буни билишингиз шарт. Чунки Ислом психологиясидан бошқа динга боғлаб психология дарсларини ўтадиганлар жуда кўп ўринларда оғизларида ширк ва куфр сўзлар ҳам айтиб юборишмоқда. Психологлар ҳам бизнинг халқимизни аксар қисм мусулмон бўлгани учун Ислом ақийдасидан бохабар бўлишлари шарт. Акс ҳолда инсонларга манфаат етказиш билан бирга улкан бузуқ ақийдаларга боғлаб қўйишлари мумкин. Оддий мисол, Исломда намоз қандан ибодат амали бўлса, йоганинг машғулотлари буддизм динида шу каби ибодат ҳисобланади. Йогада бадан ҳаракати билан биргаликда Аллоҳдан бошқа кучга сиғиниш деган нарса ҳам бор. Валлоҳу аълам!