Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Совға

18:09 / 31.05.2016 | Davronbek | 2655

Ассалому алайкум! Бир якин инсонимга рамазон ойи арафасида совға сифатида жойнамоз рўмол ва «мен хам намоз ўқийман» номли китобни бермоқчиман. Чунки у ҳали намоз ўқишни билмайди. Шундай қилсам бўладими? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади», дедилар. Бу ерда яхшиликка далолат қилувчи – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, яхшиликни қилувчи – улов берган одам. Улов берган одам қанчалик ажрга эга бўлса, уни ушбу яхшиликка далолат қилган зот – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам шунча ажр берилади. Эҳтимол, бизда яхшиликка далолат қилиш яхши иш, деган тушунча бордир. Аммо ушбу ҳадиси шарифда баён қилинган руҳ йўқ. Агар бу ҳадисдаги руҳдан бир оз бўлганида эди, ичимизда яхшиликка далолат қилмайдиган одам қолмас эди. Исломнинг яхшилик тарафдори эканлигини қаранг. Ният бобида яхшиликни ният қилган одамга уни қилмасидан олдин савоб ёзилиши айтилган эди. Бу ерда яхшиликни ният қилмаса ҳам, бошқа кишини яхшиликка далолат қилганлиги учун худди ўша яхшиликни қилувчи каби савоб олиши айтилмоқда. Бу эса сиз билан бизнинг доимо яхшиликка даъват қилувчилардан бўлишимизни тақозо қилади. Қаранг, дийнсиз, диёнатсиз, иймонсиз одамга калимаи шаҳодатни ўргатиб, уни иймонга далолат қилган одам қанчалар савобга эга бўлади?! Бир одам мўмин-мусулмон бўлиб, қанча савоб топса, у ҳам ўшанча савобга эга бўлади! Бетавфиқ бўлиб, намоз ўқимай юрган одамни намозга далолат қилган одам ўша намозга кирган одам умр бўйи намоз ўқиб, қанча савоб олса, шунча савобга эга бўлар экан. Бошқа ибодат ва яхшилик ишларга далолат қилишни ҳам шунга қиёс қилавериш мумкин. Шунинг учун илм ўрганиш, ўзидаги илмни бошқаларга ўргатиш ўта савобли иш ҳисобланади. Бу хайрли иш орқали ҳеч ким эриша олмайдиган улкан савобларга эришиш мумкин. Имом Байҳақий ва Абу Яълолар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга сахийлар сахийсининг хабарини берайми? Сахийларнинг сахийси Аллоҳдир. Мен одам боласининг энг сахийсиман. Мендан кейин сиздан энг сахийингиз, илм ўрганиб, илмини тарқатган одамдир. У қиёмат куни ёлғиз ўзи бир уммат бўлган ҳолида тирилтирилади. Ва жонини Аллоҳнинг йўлида сахийлик билан тутган кишидир», деганлар. Бу ҳадисда уламолар сахийликда Аллоҳнинг йўлида жонини ҳам қизғанмаган шаҳидлардан кўра сахийроқ қилиб васф этилмоқдалар. Имом Ибн Можа Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Зарр! Эрталаб туриб, Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўрганмоғинг сен учун юз ракат (нафл) намоз ўқиганингдан яхшироқдир. Эрталаб туриб, амал қилингану қилинмаган илмдан бир боб ўқимоғинг сен учун минг ракат (нафл) намоз ўқиганингдан яхшироқдир», деганлар. Шунчалик тарғиботдан кейин ҳам илмга қизиқмайдиган одам қолиши мумкинми?!(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat