Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай гап борми?

08:41 / 20.10.2016 | Muttaqiyn | 2741

Ассалому алайкум! Устозлар бир биродарим, “одам ўтгандан кейин 51 кундан кейин маййитни жасади суякдан ажрайди. Яъни эрий бошлайди ва ўша куни уни аҳли унинг ҳаққига 2 ракъат намоз ўқийди” дeб гапириб қолди. Бундай гап шариатда борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу гап шариатда йўқ. Қабрдаги инсонни 51 кунда шу ҳолатга келиши ҳам ғайбий ишдир. Ғайбий ишга шариат тарафидан бирор бир далилсиз гапириш, ғайбни даъво қилиш бўлади. Далилсиз ғайбни даъво қилиш эса куфр ҳисобланади. Чунки у, Аллоҳни ғайбни билувчи сифатида ўзини Аллоҳга шерик қилган бўлади. Бу ҳақида эса ҳеч қандай шаръий далил йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat