Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқишни истайдилар аммо...

23:09 / 31.08.2020 | Sitora | 1935

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим намоз ўқишни истайдилар аммо давлат ишида ишлаганлари сабабли 5 маҳал намозни барчасини ўз вақтида адо этолмайдилар. Уларга намозни бошлайверинг Аллоҳ ўзи ёрдам беради десам унамаяптилар. Намоз ўқимаган кишининг гуноҳи доимий 3 маҳал намозни қазо қиладиган кишининг гуноҳидан камроқ дейдилар. Бу қанчалик тўғри? Турмуш ўртоғим агар шу саволга ижобий жавоб олсанг иншааллоҳ эртаданоқ намозни бошлайман дедилар. Илтимос тўғри йўл кўрсатинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта тўғри. Бамдод ва хуфтонни жамоат билан ўқиган тунни уйқусиз ибодат билан ўтказган билан баробар дейилган. Қиёматда бамдод ва хуфтонни ўқимаганлик азобидан қутилиб қолади. 5 сўм қарзи бор одам 2 сўмини адо қилса 3 сўм қарзи қолиши билан бир хил. Қолганини ўқимасанг ўқиётганингни ҳам ўқимаслик керак деган нарса бу тиззасигача ахлатга тушиб қолган кишини бутунлай ахлатга кўмиб юбориш билан бир хил. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat