Ассалому алайкум! Эрим оламдан ўтган. Эримнинг ва ўзимнинг номимдан эхсон қилмоқчи эдим. Эрим ва ўзимнинг номимдан битта эхсон қилсам бўладими. Ёки эхсон қилмоқчи бўлган маблағимни иккига бўлиб яримини ўзимнинг номимдан қолган ярмини эримнинг номидан қилишим керакми. Мен эримнинг номидан эхсон қилишим жойизми ўзи? Эхсон қилаётганимда қандай ният қилиб эхсон қилсам тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Аввало эрингиздан қолган мол-мулкни меросхўрларга тақсим қилиш керак. Сизга теккан улушидан хоҳлаганингизча эҳсон қилаверасиз. Валлоҳу аълам!