Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис Тасфсири

18:14 / 06.09.2020 | Fayoziddin | 1267

Ассалому алайкум! Бир хадис эшитдим яъни ўша хадисда айтилган бир зинокор аёл чин ихлос билан итга сув бергани учун жаннатга кирган экан. Шуни эштиб кўпчлик намоз ўқимай фақат яхшлик қилиб жаннатга кираман деб ўйлайди. Илтимос шу хадисни тушинтриб берсангиз ва шунадй деб ўйлайдиганларга нима дейиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларнинг мисоли “Бир кун подшох вазирининг уйига борса кутиб олишга ёш боласи чиқибди ва уйга таклиф қилибди. Шу фурсатда подшох вазирнинг ўғлини қулоғини чўзиб эркалатибди. Бола подшохни кимлигини билмасдан қаттиқ хақоратлабди. Вазир ховлига чиқса ёш ўғли подшохни ҳақоратлаб турган экан, қўрққанидан қиличини олиб чиқиб подшохга тақдим қилиб “менга бунақа бола керак эмас, бемалол ўлдириб юбораверинг” дебди. Подшох қилични қинига солиб, болани кечирибди” шунга ўхшайди. Лекин подшох ўзини ҳақорат қилганларни ҳамма вақт кечиравермайди. Подшох ўша бир ёш болани кечирган экан деб кимдир подшохни ҳақоратлашга журъат қилиши аҳмоқликдан ҳоли эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat