Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ризқни келиши

05:45 / 19.04.2021 | Kamoliddin | 1299

Ассалому алайкум. Мен меҳроб.уз да битта хадис ўқиб қолдим. Яни: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Ким бирон нарсага муҳтож бўлганда уни одамларга ошкор этса, ҳожати раво қилинмайди. Ким эҳтиёжини Аллоҳга изҳор этса, Аллоҳ уни шошилинч ўлим ёки тез(да келадиган) енгиллик билан бой қилиб қўяди” (Абу Довуд, Аҳмад, Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан). Кимда бирон эҳтиёж туғилганда уни одамларга айтиб шикоят қилса, ҳожатини чиқаришни сўраса, унинг тилаги бажо келтирилмайди, камбағаллиги аримайди. Эҳтиёжи қондирилган тақдирдаям кетидан бошқа ҳожатлар чиқиб келаверади. Кимда-ким Хожасига, Буюк Рабби Аллоҳ таолога суянса, бор эҳтиёжини У Зотга арз қилса, Аллоҳ унинг ишини енгил қилади, етарли ризқ беради. Бу икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин: 1. Бой-бадавлат яқинларидан бири вафот этади. Киши ундан ўз улушини (яъни, меросини) олади. 2. Аллоҳ унинг ўзига тез орада мол-дунё беради (Мулла Али Қори, “Мирқотул мафотиҳ”; Ободий, “Авнул маъбуд”). Шу иккисидан бири бўлиши аниқ. Фақат бунинг учун эҳтиёжни Ёлғиз Аллоҳга изҳор этилади, тақдирдан нолимасдан, оламлар Парвардигорига юзланилади, кимларнингдир эшиги олдида сарғайиб турилмайди. Аллоҳ тарафидан енгиллиқ кушойиш берилиши шарти шу. Саволим шундан иборатки нахот бирон инсонга ризқ келиши бошқа бир инсонни ўлими билан бўлса?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу дегани ўша банда учун у ўлдирилади дегани эмас. Сал ақлни юргазинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat