Ассалому алайкум! Бир хадис хақида Саодат асри қиссалари китобида ўқигандим, лекин тўлиқ эсимда йўқ. Қиёмат аломатлари ҳақида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам она фарзандини боқишдан қўрқиб ўз фарзандини ўлдиради деган жойи бор эди. Бунинг маъноси нима?
– Ва алайкум ассалом! Ҳозир учта бола етади деб қолган нечта-нечта ҳомила бўлса ҳаммасини ўлдиришаяпти. Шу ишлари ҳам шу ҳадис маъносига киради. Валлоҳу аълам!