Ассалому алайкум! Динимизда момоларга ис бериш, бошига оқ солиш каби маросимлар борми? Қайнонам тез-тез момоларга ис беришади, агар беришмаса касал бўлиб қолишларини сабабини шундан дейишади. Мени ишонгим келмайди нимагадир. Шундай маросимларда овқат қилиб, ичида илик қайнатишади биринчи ўзлари ичишади ва суягини ерга кўмишади. Илтимос шу ҳақда бирор фикр билдирсангиз. Момолар ўзи кимлар?
– Ва алайкум ассалом! Бу ишлар ширк ҳисобланади. Момолари деган нарсалар жинлар бўлади. Валлоҳу аълам!