Ассалому алайкум! Бизларга тўғри йўл кўрсатишда бераётган ёрдамларингиз учун сизларга ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин. Сайтда аввал бу саволимга ўхшаш савол топилмагани учун сизларга мурожаат қиляпман. Агар инсон қалбидан Аллоҳга ғойибона ваъда берган бўлса-ю, лекин шу ваъдасини бажаролмай қолса, бунинг ҳукми қандай бўлади? Кўнглимга тугилгани ва бу борада ваъдага вафо қилмаганим учун бу савол менга ҳеч тинчлик бермаяпти. Жавобингизни интизорлик билан кутаман.
– Ва алайкум ассалом! Оғиздан чиққан бўлса қасам бўлиб, қилолмаса каффорат вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!