Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм ўзгартириш

14:59 / 03.11.2016 | Rohmatillah | 2810

Ассалому алайкум! Исм ўзгартиришни шаръий ҳукми борми? Бир опамиз исмини ўзгартирмоқчи бўлибтилару, лeкин одамлар орасидан исм ўзгартиришга оид ҳар хил гаплар эшитиб, исм ўзгартиришнинг дийнимизда асл ҳукми қандай дeб мeнга мурожат қилдилар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам боласига нотўғри исм қўйган отага танбеҳ бериб, ундай исмни ўзгартирганлари ва яхши исмларни қўйиб берган ҳолатлари ҳам бор. عَنْ سَبْرَةَ بْنِ أَبِي سَبْرَةَ: أَنَّ أَبَاهُ أَتَى النَّبِيَّ فَقَالَ: «مَا وَلَدُكَ؟» قَالَ: عَبْدُ الْعُزَّى، وَسَبْرَةُ، وَالْحَارِثُ، فَقَالَ: «لَا تُسَمِّ عَبْدَ الْعُزَّى»، فَسَمَّاهُ عَبْدَ اللهِ، ثُمَّ قَالَ: «إِنَّ خَيْرَ الْأَسْمَاءِ عَبْدُ اللهِ، وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ»، وَدَعَا لَهُ وَلِوَلَدِهِ، فَلَمْ يَزَالُوا فِي شَرَفٍ إِلَى الْيَوْمِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ Сабра ибн Абу Сабрадан ривоят қилинади: «Унинг отаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида: «Болаларинг кимлар?» дедилар. «Абдул Уззо, Сабрата ва Ҳорис», деди. «Абдул Уззо деб исм қўйма, – дедилар ва уни Абдуллоҳ деб номладилар. Сўнгра: – Албатта, исмларнинг яхшиси Абдуллоҳдир, Абдурроҳмандир», дедилар ҳамда уни ва боласини дуо қилдилар. Бас, бугунгача шараф улар биландир». Тобароний ривоят қилган. Набий алайҳиссалом яхши исмлардан хушхабар кутганлар ва ёмон исмлардан шумланганлар. عَنْ يَحْيَى بْنِ سَعِيدٍ ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ قَالَ لِلَقْحَةٍ تُحْلَبُ: «مَنْ يَحْلُبُ هَذِهِ؟» فَقَامَ رَجُلٌ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ : «مَا اسْمُكَ؟» فَقَالَ لَهُ الرَّجُلُ: مُرَّةُ. فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ : اجْلِسْ. ثُمَّ قَالَ: «مَنْ يَحْلُبُ هَذِهِ؟» فَقَامَ رَجُلٌ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ : «مَا اسْمُكَ؟» فَقَالَ: حَرْبٌ. فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ: اجْلِسْ. ثُمَّ قَالَ: «مَنْ يَحْلُبُ هَذِهِ؟» فَقَامَ رَجُلٌ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ : «مَا اسْمُكَ؟» فَقَالَ: يَعِيشُ. فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ : «احْلُبْ». رَوَاهُ مَالِكٌ Яҳё ибн Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғиладиган туяни кўрсатиб: «Ким буни соғади?» дедилар. Бир киши турди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Исминг нима?» дедилар. «Мурра» (Аччиқ), деди у. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ўтир! – дедилар. Сўнгра яна: – Ким буни соғади?» дедилар. Бир киши турди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Исминг нима?» дедилар. «Ҳарб» (Уруш), деди у. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ўтир! – дедилар. Сўнгра яна: – Ким буни соғади?» дедилар. Бир киши турди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Исминг нима?» дедилар. «Яъийш» (Яшар), деди у. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Соғ!» дедилар». Молик ривоят қилган. Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туяни соғишга ноқулай исмли кишиларни раво кўрмадилар, уларнинг исмларидан шумландилар. Учинчи саҳобийнинг исмидан яхшилик, хушхабар умид қилиб, туя соғишга ўша инсонни раво кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жоҳилият одатига биноан қўйилган ноқулай исмларни ўзгартириб қўйганлари маълум ва машҳур. عَنْ أُمِّ رَائِطَةَ بِنْتِ مُسْلِمٍ، عَنْ أَبِيهَا قَالَ: شَهِدْتُ مَعَ النَّبِيِّ حُنَيْنًا فَقَالَ لِي: «مَا اسْمُكَ؟» قُلْتُ: غُرَابٌ. قَالَ: «لَا، بَلِ اسْمُكَ مُسْلِمٌ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ Умму Роита бинт Муслимдан, у отасидан ривоят қилинади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Ҳунайн ғазотида иштирок этдим. У зот менга: «Исминг нима?» дедилар. «Ғуроб (Қарға)», дедим. «Йўқ, балки сенинг исминг Муслим», дедилар». Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat