Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зиёрат қилишда ният билдириш

22:28 / 12.09.2020 | Umidjon Rajabov | 1470

Ассалому алайкум! Бирор бир зиёратгохга бориб зиёрат қилинса ва у зиёратни амалга оширишдан мақсад шахсий бир ихтиёжи юзасидан бўлса, зиёратгохда мушкулидан хосил бўлиш учун ёки ниманидур ният қилса бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асло бўлмайди. Халқимиз ҳалигача бир ҳақиқатни асло тушунолмайди. 

Масалан: бир корхонани бошлиғи бор, ҳамма ишни уни розилиги ва ихтиёри билан бажарилади. Энди бошлиққа эҳтиёжи бор ташқаридан келган шахс ўша корхонани қоровулига ялиниб ишини битириб беришини сўраши қанчалик бир аҳмоқлик ҳисобланади. Ваҳоланки у қоровул тирик шахс, эҳтиёжи тушган одам билан бошлиқ олдига кириб ялинишшга ёрдам бериши мумкин. шунда ҳам бошлиқ хоҳласа эҳтиёжи битказилади хоҳламаса йўқ. Бу ерда қоровул ҳеч ким эмас. Гарчи бошлиқ қоровулни ҳурмат қиладиган шахс бўлса ҳам. Бу дунё корхонасини бошқарувчиси бор. Ҳар бир иш Унинг ихтиёри билан бўлади. дарахтни япроғи ҳам Унинг ихтиёрисиз қимирламайди. Шундай Зотга эҳтиёжи бор одам ўликдан мадад сўраши қандай ақлга сиғиши мумкин?! 

Эҳтиёжи бор одам тўғридан-тўғри бошлиққа мурожаат қилиш ўрнига ҳожатини раво қилишни қоровулдан ялиниши албатта бошлиқни ғазабини келтиради. Худди шунингдек Аллоҳни қўйиб ўликлардан мадад сўраш Аллоҳнинг ҳам ғазабини келтиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat