Ассалому алайкум! Яқинда билиб қолдимки аёллар жума куни уйда пешин намози деб ўқир эканлар. Аммо мен буни билмасдан, шу вақтгача уйда жума куни то асрнинг вақти киргунгача бўлган вақтда намозда жума намозини ўқишни ният қилдим, деб ният қилардим ва жума намозини 4 ракат суннати, жума намозини2 ракаат фарзи, жумани 4 ракаат суннати деб 10 ракаат ёки 2 ракаат фарзини ўқир эдим. Энди жума намози деб ўқилган намозларни қайта ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аёлларга жума фарз эмас, улар пешин ўқийдилар. Мабодо масжидга боришса имомга иқтидо қилиб жума ўқишлари мумкин. Ўша жума деб ўқиганларингизни қазосини ўқиб оласиз, қолдирилган 4 ракъат пешиннинг фарзи деб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!