Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаётдаги мақсадимиз

18:50 / 13.09.2020 | ༺ɪsʜᴀɴᴋʜᴀɴᴏᴠ_ᴀ༻ | 1335

Ассалому алайкум! Мен талабаман. Ҳозирги кунда аксарият ёшларнинг хаётдаги мақсадини яъни (нима учун яралганликларини) йўқотиб қўйганларини кўрмоқдаман. Ғарбдан келаётган тушунчалар, фақат бу ҳаётдан бошқа ҳаёт йўқ бир марта келамиз ўйнаб кулиб яшаб қол деган тушунчалар ўрнашиб қоляпти. Ачинарли ҳолат шуки, баъзи ёшлар Пайғамбар кимлиги ва шаходат калимасини билмайдиганлари хам учраб турибди. Ҳаётдаги мақсадлари яхши жойга ишга кирса, уйли-машинали бўса ҳамма ёғи теп текис бўса бўлди деб ўйлашади. Хурсанд қиладиган томони Аллоҳга хамдлар бўлсин орамизда Мўмин- Мусулмонлар кўпаётганидир. Билишимча баъзи чет эл давлатларида масжидлар ёки шунга ўхшаш ташкилотлар одамларнинг уйларига ёки гавжум метрога ўхшаш жойларда китобчалар тарқатишади. Ва бунинг самараси ҳақида битта бўлган воқеа эшитгандим. Хозирги биз келажак ёшларга шу ҳаётдаги мақсадимиз Аллоҳ борлиқни нега яратганини, жинлар ва одамларни нега яратганини билиб олишимиз учун, унча катта бўлмаган кичик ҳажмдаги китобчалар оммага тарқатилса яхши бўлар эди деб ўйлайман. 

  2) Биламизки динимизда даъват ҳар бир мусулмон учун фарз. Ва биз ёшларга қанақа ва қайси услубда даъват қилиш ҳақида маслахат берсангизлар. (Уйда, қўни-қўшни, махаллада, дўстлар орасида ва бошқа жойларда). Илмсизлик қилиб нотўғри савол берган бўлсам сизлардан яъна бир бор узур сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар кўчада юрибсизлар болаларга нима кераклигини биздан яхши биласизлар. интернетдан улар қизиқтирадиган маълумотларни тўплаб бир китобча ҳолига келтириб бизга жўнатинглар биз бир қатор текшириб берайлик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat