Ассалому алайкум! Нимага олдин араблар болаларини ўзлари эмизмасдан бошқа бир эмизиш учун аёлга беришган?
– Ва алайкум ассалом! Эмизувчи аёллар чўлда, яйловларда яшовчилардан бўлганлар, табиийки улар шаҳар аҳолисига қараганда соғломроқ бўлганлар ва тиллари (араб) соф адабий тили бўлган, уларда арабларда муқаддас қадриятлардан ҳисобланган сифатлар ҳам ривожланиш бузмаган ҳолда сақланиб қолган. Шу каби сабаблардан араблар болаларини соғлом ўсиб, тили адабий чиқиши ва инсонга керакли яхши сифатларни ўзлаштириши учун эмизишга беришган. Бундан ташқари туққан аёл бола билан банд бўлиб эрини хизматидан узоқлашмаслиги ҳам мақсадларидан бири бўлган дейилади ва яна бир фойдали тарафи эмизувчи аёлларни ҳам иш билан таъминлаш бўлган. Валлоҳу аълам!