Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туалет / хожатхона

20:40 / 09.10.2023 | Shax | 549

Ассалому алайкум! Эрим 25 ёшдалар. 1. Хожатхонада турип сиядилар ва шунга хама жойга сачрайди. 2. Котасига кирсалар (чичсалар) кетларидан тозаламайдилар. Узур очикчасига айтаётганим учун. Кеча тозаланип юришиз керак, кетиздан бу нарсалани тозалашиз керак бизани динда тозаликка этибор берилади деган эдим. Кайнонам ман шу пайтгача тозалап кеганман кетидан, энди сиз тозалисиз, ози тозаламиди дедилар огилларини тўғри ёлга чорлашни урнига. Энди шундан кен эримга тозален дисам «сан мани хизматимни килишинг керак, кетимдан бокими тозалисан» дедилар. Айтинг бу канчалик тўғри? Агар ёрдам берсангиз эримгахам шу нарсани курсатган болардим. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Туриб бавл қилиш мусулмон эркакнинг ахлоқига тўғри келмайди. Бу макруҳ ишдир. Пайғамбаримиз соллаллулоҳу алайҳи васаллам доимо ўтириб бавл қилганлар. Саҳобаларни ҳам тик туриб сийишдан қайтарганлар. Имом Термизий қилган ривоятда ҳазрати Умар ибн Хаттоб: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мени тик туриб сияётганимни кўриб: «Эй Умар, тик туриб сийма», дедилар. Шундан кейин ҳеч тик туриб сиймадим», дейдилар.Имом Аҳмад, Термизий ва Насаийлар қилган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Ким сизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб сияр эди, деса, тасдиқ қилманглар. У киши фақат ўтириб сияр эди», деганлар.

2). Сиз эрингизнинг кетидан тозалаб юришга мажбур эмассиз. Эрингиз ўз кетидан тозаламаслигининг ўзи бир гуноҳ, сизни бу ишга мажбурлаши яна бир гуноҳ. Фиқҳ китобларида хотиннинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари белгилаб берилган. Хусусан бундай дейилади:

أما واجب الزوجة: فلا يجب عليها خدمة زوجها في الخبز والطحن والطبخ والغسل وغيرها من الخدمات، وعليه أن يأتيها بطعام مهيأ إن كانت ممن لا تخدم نفسها؛ لأن المعقود عليه من جهتها هو الاستمتاع فلا يلزمها ما سواه، لكن لا يجوز لمن تخدم نفسها وتقدر على الخدمة أخذ الأجرة على عمل البيت، لوجوبه عليها ديانة، حتى ولو كانت شريفة

 Аёлнинг вожибларига келсак, у нон ёпиш, тегирмон ишлатиш, овқат пишириш, ювинтириш ва эрининг бошқа шу каби хизматларини қилиши вожиб эмас. Агар аёл (никоҳдан аввал) ўз хизматини ўзи қилмайдиган аёллардан бўлган бўлса (никоҳдан сўнг) эри унга тайёр таом келтириб бериши шарт. Чунки никоҳ воситасида жинсий ҳузурланиш ҳуқуқигина собит бўлган. Аёлга бундай бошқаси вожиб бўлиб қолмаган. Лекин ўз хизматини ўзи қиладиган ва бунга жисмоний жиҳатдан қодир бўлган аёл уй ишларини бажаргани учун ҳақ талаб қилиши жоиз эмас, чунки бу ишлар бундай аёл учун диёнат жиҳатидан вожибдир. Гарчи шарафли оила фарзанди бўлса ҳам. (“Ал-Фиқҳул Исламий ва адиллатуҳ” китоби). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat