Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шархини сўраш.

00:00 / 13.06.2012 | eski savollar | 1739
БИСМИЛЛАҲИР РАҲМОНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбар алайҳиссаломга дуруду саловотлар бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум. "Одоблар Хазийнаси" китобининг 4-жуз, 322-бет, 1244-ҳадисда: "Иброҳим алайҳиссалом саксон йилдан кейин Қадум деган жойда ўзларини ўзлари хатна қилдилар", дейилган. Шу китобнинг 331-бет, 1250-хадисда: "Иброҳим алайҳиссалом бир юз йигирма ёшга кирганларида ўзларини хатна қилганлар. Шундан кейин яна саксон йил яшаганлар", дейилган. Ҳазрат, биздаги илм камлиги сабабли мазкур икки ҳадиси шариф ўртасидаги боғликликни тушуна олмай турибмиз. Дастлабки хадисдаги "саксон йилдан кейин", жумласи билан иккинчи хадисдаги "бир юз йигирма ёшга кирганларида" дейилган иборалар ўртасида қандай боғликлик борлигини билмоқчи эдик. Ҳурмат ва эҳтиром ила Абдурраҳмон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқа ривоятда саксон ёшларида ўзларини хатна қилдирганлари ҳақида айтилган. Ушбу ривоятларни таҳлил қилган уламолар, Иброҳим алайҳиссалом, икки юз йил умр кўрганлар. Саксон йил хатнасиз, бир юз йигирма йил хатналик, деган хулосага келганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat