Ассалому алайкум.Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила маърифатлантириш йўлида қилаётган улкан ишларингиз учун Ўз даргоҳидан чексиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз:Ҳазрат, сизнинг қаламингизга мансуб бўлган, набавий одобларнинг юксак намунасини ўзида жам этган "Одоблар хазийнаси" асарингизни ўқишим жараёнида менда бир савол пайдо бўлди. Ушбу савол мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз:1. Ҳазрат, "Одоблар хазийнаси" китобиннинг 2-жузида 279-боб (419-бет) нинг; 3-жузида 305-боб (107-бет), 380-боб (268-бет), 436-боб (449-бет), 438-боб (453-бет) ларнинг; 4-жузида 467-боб (58-бет), 578-боб (295-бет) ларнинг номлари ёзилмаган. Ҳазрат, бунинг боиси нима ?2. Ҳазрат, бизга маълумки, кўплаб ҳадисларда ва дийний манбаларимизда тунларни бедорликда ибодат ила ўтказишга улкан ажру-савоблар ваъда қилинганлиги баён этилган. Ва бу амални қилгувчилар тақводорлар ва солиҳлар сифатида мақталган. Ва ҳаттоки тунлари қоим, кундузлари соимликнинг фазли улуғлиги кўп такрорланган. Кўп саҳобийлар ва аҳли солиҳ уламоларнинг ҳаёти ила танишар эканмиз уларнинг айнан ана шу тарзда ҳаёт кечирганлари ила ибратланамиз. Лекин мени ўйлантирган нарса шуки, агар инсон туни билан бедор бўлса ёки жуда кам уҳласа, кундуз кунлари унинг уйқусраб, қийналиб юриши ва толиқиб қолиши бор ҳолатку. Айнан шу кундузги толиқиш ва уйқусрашни олдини олиш учун ушбу кундуз кунлари дам олиш лозимми ? Агар кундузлари ишда ишлаганлик туфайли дам олишга имконият йўқ бўлсачи ? Ёки инсонда тақвоси кучли бўлса бунга эҳтиёж сезмайдими ? Ушбу саволни беришимдан мақсад, мен ҳам кечалари бедор бўлиб, тунларни ибодат ила ўтказганлик савобини олишни жуда ҳам ҳоҳлайман. Лекин минг афсуслар бўлсинким, маълум бир вақт бедорликдан сўнг қаттиқ уйқу босганини ҳис қиламан. Ўзимни мажбурлаб тонггача бедор бўлсам, эртасига ишда уйқусраб, ишлолмай юраман. Лекин мен ҳам тунлари бедор бўлиб, уларни ибодат ила ўтказишни жуда-жуда ҳоҳлайман. Бундай даражага етишмоғим учун қай тарзда ҳаракат қилмоқлик ҳақида шариатимизнинг бирон кўрсатмаси ила йўл кўрсатинг ҳазрат…3. Ҳазрат, кўпинча ҳадисларни ўрганиш жараёнида ровийларнинг исми ила эмас, балки айнан куняси ила аталганлигини шиҳиди бўламиз. Айнан шу куня олиш ҳақида ҳам кўплаб ҳадислар келган. Лекин сизнинг қаламингизга мансуб бўлган "Ҳадис ва ҳаёт" ва "одоблар хазийнаси" асарларингизни ўқишим жараёнида менда бир қанча тушунмовчиликлар пайдо бўлди. Шуларни сиздан сўрашга ижозат бергайсиз:а) агар инсоннинг ўгил ва қиз фарзандлари бўлса, ушбу инсон ўғил ёки қизлигидан қатъий назар энг катта фарзандининг исми ила куняланадими ёки энг катта ўғлининг исми биланми, ёки энг катта қизининг исми биланми ?б) агар инсоннинг фақат қиз фарзандлари бўлса, у қизларининг энг каттасининг исми ила куняланадими ?с) Абулқосим кунясини олиб бўлмаслигини биламиз, лекин Қосим исмини қўйиш мумкинми?4. Ҳазрат, сизнинг қаламингизга мансуб “Зикр аҳлидан сўранг” кўп сонли силсиланинг бирлашган - катта китоб шаклида нашга тайёрланаётганлиги ҳақида маълумот олдим. Ушбу китоб, иншааллоҳ, яқин-орада нашрга тайёрланиши кутилмоқдами ?Ҳазрат мен сизни Аллоҳ йўлида яхши кўраман. Агар бир инсонни Аллоҳ йўлида яхши кўрса айтиб қўйиш лозимлигини сизнинг қаламингизга мансуб бўлган "Одоблар хазийнаси" асарингизни ўқишим жараёнида ўрганганлигим туфайли сизга айтиб қўйишни лозим топдим. Илмингиз янада зиёда бўлсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бўлгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила аъзоларингизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
3. а) Ўзининг ихтиёрида.ъ) Мумкин.4. Ҳозирда бу китобнинг биринчи жузини таёрлаш охирги босқичга етиб қолди. Иккинчи жузи ҳам тартибга солинмоқда. Учинчи жузи жамланмоқда. Дуо қилиб туринглар, Аллоҳ таолонинг ёрдами ёримиз бўлсин. Аллоҳ таоло дуоларингизни қабул айласин!