Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илми толибнинг нияти

19:16 / 06.08.2021 | Aʙᴅuʟʙosιт ✔ | 1097

Ассалому алайкум! Илм талабидаги инсон Аллоҳ ризоси учун илм ўрганишга аҳд қилади. Устозидан илм олиш мобайнида устози унинг берган топшириқларини бажармагани учун илми толибга қаттиқ гапиради. Илми толиб эса ичида "Ҳали шундай даражада ўқийки устозим мени уришмасин" ёки "Шу даражада яхши, зўр одам бўлайки мени камситганлар афсусланишсин" деса бу холисликка, тавҳидга зид ният бўладими? Ахир Аллоҳнинг ризоси учун ўрганяпти-ку, шунчаки инсонларнинг даккилари ва камситишлари илми толибни кўпроқ, кучлироқ ҳаракат қилишга ундаса ширк ёки риё ёки дунёвий ният қилган бўлиб қоладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг розилиги учун илм оляпган толиби илм аввало ихлосли, тиришқоқ бўлиши керак. Берилган вазифаларни вақтида бажариши лозим. Шунда “устозларининг уришишига ҳам”, “камситганларнинг ҳам афсусланишига” ҳожат бўлмайди. Холис толиби илмга кўпроқ, кучлироқ ҳаракат қилишига дакки ва камситиш керак эмас. Аллоҳнинг розили, устозларнинг дуо ва тавсиялари кифоя. Ниятингизда холис бўлинг! Бошқа иккинчи даражали нарсаларни ният қилманг. Олий мақсадга интилсангиз, қолганлари ўзи келади. Тавҳидга алоқаси ҳам, зарари ҳам йўқ. Ширк, риё ва дунёвий ниятлардан Аллоҳ асрасин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat