Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқитувчиман. Фарзанд тарбияси билан туғруқ таътилида эдим. Шу йил ишга чиқмоқчи эдим, лекин дарслар онлайн бўлиши мумкин деб чиқмайман дегандим. Аммо 14-сентабрдан мактаблар очилади деб эълон қилинди. Шунинг учун ишга жойлашдим. Аммо вазият ўзгариб, мактабимиз тайёр эмас деб ҳали ҳам очилмади. Кечроқ очилади дейишяпти, лекин вазиятга қарасак узоқроқ вақтгача очилиш эҳтимоли жуда кам, шекилли. Дарслар онлайн бўляпти, аммо чеккароқ жой бўлгани учун 2 ёки 3 ўқувчидан бошқаси вазифани бажариб, интернетдан ташлайди, холос. Бошқалари умуман шуғулланмайди. Аммо бизга ойлик тўлиқ тўланяпти. Шу олган маошим қанчалик ҳалол?
2. Ишга кираётган вақтимда оилавий аҳволим сабабли ҳафта давомида баъзи кунларга дарс қўйиб беришларини, ҳар куни келолмаслигимни директор ўринбосарига айтгандим ва у (ҳеч қандай порасиз) рози бўлганди. Ҳозир ҳаммадан ҳар куни келишни талаб қиляпти, келмаса маош ёзмайман деяпти. Мен ёнига кириб, нима қилай десам, сиз билан бошидан келишганмиз дейди, ҳар куни келишингиз шарт эмас деяпти. Агар маошим ҳалол бўлса, бу келишувнинг ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳалол.
2). Жоиз. Валлоҳу аълам!