Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таксичи ва мижоз келишуви

15:20 / 26.07.2021 | Zamira | 1409

Ассалому алайкум! Мен бир ойча аввал қабристонга зиёратга боргандим яқин дугонамни ҳам олип чиққандим чунки у ерда уни онасини қабри ҳам бор эди, битта такси топтим ва обарип об келишга ёлладим айтган пулидан бироз копроқ бердим (рози болган ҳолимда) чунки ёл узоқ уям тирикчилик деп юрипти дегандим. Ёлда у кишига ака вақтиз бемалолми мен битта яқиним қабрга қойилди яқинда уни қабрини топишим керак бироз кутип турасизми дегандим уям рози болган ҳолида кеттик ва бордик, у ерда 1.5-2 соатларча юрдик ва қабрни топдик биз у ердаги қабрларни корип ҳайротда қолдик жуда катта расмлар ҳатто газон гача тошап қойишипти астагфируллоҳ, биз у ердан жуда катта ҳикмат тафаккур қилган ҳолда чиқдик алҳамдулиллаҳ, лекин таксига отирганимизда бояги амаки сизларни 2 соат куттим ҳатто кетип ҳам қалмоқчи болдим энди шу 2 соатимга манашунча пул толайсан деп турип олди ҳайратда қолдим аҳир мен ундан вақтиз бемалолми деп олдиннан сорагандим, наилож айтилган пулидан 5 минг камроқ бердим (чунки бошқа пулим қолмаганди) унга рози болинг деп узаттим, бермасак кочада қолардик чунки у ерга такси бормайди, саволим бу ерда ким ҳақ? Агар у ноҳақ болса эртага оҳиратда меннан қарздор боладими? Ёки айб мендамиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиз ҳам “Вақтиз бемалол” деганда 2 соатни назарда тутмагандирсиз. Кутгани учун ортиқча ҳақ олиши мумкин. Келишилмаган ҳолатда одатда 2 соат кутганига қанча олса шунча беришингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat