Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тилла савдоси

10:36 / 28.09.2020 | Muhammad Sodiq | 1406

Ассалому алайкум! Савол: Мен тилла занжир сотиш билан шуғулланаман. Заргар танишимга ески тиллаларни (ломни) бериб, ўрнига янги тилла занжир ясатаман. Заргарга иш хаққини, ясаб бергандан кейин иш хаққига тилла (лом) нақд бераман. Бозорда тилла занжирни устига фоиз қўйиб нақдга сотаман. Мисол: Тилла занжир оғирлиги 10 грамм бўлса, мен уни устига 10 фоиз қўйиб, 11 грамм тилла (лом) ёки сўм пул нақд оламан. 10 фоизни ичида, тилла эритганда ёқоладиган вазни (угар), заргар иш хаққи ва мени фойдам бор. Мендан сотиб олувчи 10 фоизни ичида, эритганда ёқоладиган вазни (угар), заргар иш хаққи ва мени фойдам борлигини билади. Мендан сотиб олувчига 10 фоизни қисқа қилиб, иш хаққи ёки хизмат хаққи деб сотаман. Шу олди-сотди жоизми. Агар жоиз бўлмаса, қандай сотган жоиз. Аллоҳ қилаётган хайрли ишингиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Заргарни хизмат ҳақига тилла беришингиз жоиз. 10гр занжирни 11гр ломга сотишингиз рибо. Нақд пулга сотинг. Ломни ҳам алоҳида пулга сотиб олинг. Акс ҳолда рибо бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat