Ассалому алайкум Устоз! Сог'-саломатмисиз? Аллоҳим илмингизга барокатлар ато этсин.Устоз, саволлар беришга руҳсат этгайсиз. Вазият: Бошқа дийн вакиллари билан таомланаётганда одатда бизга ма'лумки улар бази таомларни алоҳида катта идишга солиб о'ртага қо'ядилар ва ҳамма о'зига керагини о'з ёнига киъкик идишларга солиб еяверади. Масалан, о'ша катта идишдаги таом ҳалол бо'лсин. Лекин дастурхондаги бази таомларда шубха бо'лса ва бошқа дийн вакиллари о'з қошиқларини олдин у шубхали таомларга ишлатиб со'нгра унинг юқиси билан бу ҳалол таомга ҳам солсалар. Савол: Энди, о'ша ҳалол таомдан истемол қилишнинг ҳукми қандай? Агар о'ша юқорида шубхали деб келтирилган таомларнинг ҳаром эканлиги аниқ бо'лсачи?Аллоҳ розий бо'лсин!